18/03/2019

Самарқанд вилояти бўлими

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Самарқанд вилоят бўлими – Тошкент суд экспертиза илмий тадқиқот институти (Тош.СЭИТИ)нинг 15-январь 1964-йилдаги 9-сонли буйруғи асосида ташкил топган бўлиб, Самарқанд вилоятида биринчи эксперт бухгалтер сифатида Шибалов Василий Петрович иш фаолиятини бошлаб кейинчалик бўлим мудири лавозимида тайинланган.

Бўлимда 1972 йилдан бошлаб судга оид автотехника экспертизаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

1978 йилнинг январь ойидан бошлаб, бўлимда суд хатшунослик экспертизасини ишлаб чиқариш йўлган қўйилган.

1980 йилнинг февраль ойидан бошлаб суд баллистика ва суд изшунослик экспертизалар турларини ишлаб чиқаришни йўлган қўйилган.

1988 йилдан бошлаб ҳужжатларни техник криминалистик тадқиқот этиш экспертизасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйилган.

1990 йил май ойидан бошлаб қурилишга оид техник экспертизасини ишлаб чиқаришни йўлган қўйилган.

Ҳозирги вақтда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Самарқанд вилоят бўлимида қуйидаги турдаги судга оид экспертизалар бажарилиб келинмокда.

  • Суд хатшунослик экспертизаси;
  • Суд техника-криминалистика экспертизаси.
  • Суд изшунослик экспертизаси;
  • Суд баллистика экспертизаси;
  • Суд автотехника хисоблаш (ЙТҲ – лари жараёнини математик услублар билан тадқиқот қилиш) экспертизаси;
  • Суд автотехника (транспорт воситалари ва уларни айрим қисмларининг техник холатини тадқиқот этиш) экспертизаси;
  • Суд транспорт воситаларини баҳолаш (Т/В – ларни бахолаш, хамда тўқнашув натижасида жарохатланган транспорт воситаларига етказилган моддий зарарини аниқлаш;) экспертизаси;
  • Суд транспорт-изшунослик экспертизаси;
  • Суд иқтисодий экспертизаси;
  • Суд товаршунослик экспертизаси;
  • Суд қурилиш-техника экспертизаси;
  • Суд ер экспертизаси;

    Ҳозирги кунда Х. Сулаймонова номидаги РСЭМ Самарқанд вилоят бўлими, Марказнинг энг катта бўлимига айланган бўлиб, Самарқанд, Навоий, Бухоро ва бошқа вилоятларининг барча хуқуқни мухофаза қилиш идораларига хизмат кўрсатиши билан бир қаторда, жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари ҳамда хатларига асосан пулли татқиқотлар ўтказиб келмоқда.

   Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг Самарқанд вилоят бўлимида экспертларининг фаолияти кўп қиррали бўлиб, фақат суд экспертиза ўтказиш ва илмий-тадқиқотлар билан чегараланмаган. Уларнинг ишларида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича тадбирлар, жиноят содир этилишига олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича экспертларнинг илмий-асосланган тавсияномаларини ишлаб чиқиш катта ўрин эгаллайди. Профилактик тавсияномалар муайян экспертиза материаллари бўйича ҳам, суд-тергов ва экспертлик амалиёти умумлашмалари натижалари бўйича ҳам ишлаб чиқилади. Экспертларнинг жиноят содир этилишига олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича илмий-асосланган тавсияномалари криминоген ҳолатларни соғломлаштириш, айрим фуқаролар ва бутун жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига бўлиши мумкин бўлган тажовузнинг олдини олишга йўналтирилган. Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашда экспертлик фанининг ютуқларини ташвиқот қилишнинг шаклларидан бири ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан услубий ишлаш, шунингдек экспертларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари орқали амалга ошириб келмоқда.

    Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ Самарқанд вилоят бўлими Самарқанд шахар Буюк Ипак Йули кўчаси 67-уйда жойлашган бўлиб, мўлжал Микрорайон – Мархабо. тел: (факс) (0366) 221-0072, (0366) 222-9163: Emal-samarqand-sudex@umail.uz

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .