ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Давлат суд-экспертиза муассасаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасида суд экспертизаси институтини ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, суд экспертизаси муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, мамлакатда суд экспертизаси назарияси ва амалиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини шакллантириш, ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, жамоат тартибини, хавфсизликни таъминлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларга махсус билимларни қўллаш йўли билан кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Мазкур ишларнинг давоми сифатида, жорий йилнинг 9 августида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан республикамизнинг суд тергов органлари вакиллари учун “Объектларнинг баҳолашда суд экспертизасининг роли” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.

Семинарда Суд-қурилиш-техник экспертизаси, Суд-автотехника экспертизасида баҳолаш экспертизаларни ўтказишнинг ўзига хос томонлари ҳамда товаршуносликнинг бу жараёндаги роли масалалари муҳокама этилди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги вакиллари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси тингловчилари иштирок этишди.

Тадбир жараёнида иштирокчилар объектларнинг баҳолаш билан боғлиқ суд экспертизасини тайинлаш ва ўтказиш масалаларига оид барча саволларга жавоб олдилар.

Иштирокчилар томонидан тадбир жараёнида суд экпертиза фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва фикрлар берилди.

[metaslider id=484]

Халқаро ҳамкорлик
ва жамоатчилик билан алоқалар
бўлими

Тел. 71-209-11-55

 

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .