Марказда ходимлар малака оширдилар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон Қарори билан тасдиқланган “Суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари” асосида ишлаб чиқилган ўқув дастури асосида ташкил этилган навбатдаги  экспертларнинг мутахассисликлари бўйича малака ошириш курси  якунланди.

Марказнинг “Суд-кимёвий  экспертизаси” ваСуд товаршунослик экспертизаси”  лабораторияларининг 4 нафар  ходимлари  малака оширдилар. Курс давомида тингловчилар мутахассислик бўйича Ўқув дастурини ўзлаштирдилар, машғулотларни Марказнинг бой амалий тажрибага эга мутахассислари олиб бордилар.

Малака оширишдан муваффақиятли ўтган ходимларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон Қарори билан тасдиқланган намунадаги сертификатлар тақдим қилинди.

Суд экспертларининг малакасини

ошириш ўқув маркази методисти                                                                Ш.Абдуқодирова

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .