Марказда “Маънавият соати”

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

Мустақиллик – буюк неъмат. Унинг замирида эркин ва фаровон ҳаёт, тинчлик ва осойишталик каби буюк неъматлар мужассам. Шу боисдан азал-азалдан ҳар бир халқ ва миллат ўз эрки ва озодлиги учун матонат-ла курашиб келган.

Мустақил тараққиёт йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида эришилган юқори ўсиш суръатлари билан бугун ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди. Энг муҳими, Ватан тараққиёти, мамлакатдаги ўзгаришу янгиланишлар самараси юртдошларимиз турмуш фаровонлиги, хонадонлардаги қут-барака, тинчлик-осойишталик тимсолида ўзининг ёрқин ифодасини топаётир.

Шу маънода, мамлакатимиз истиқлолини, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаш ва қадрлаш, ҳар томонлама муносиб нишонлаш ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётимизда алоҳида ўрин тутади. Шундай экан, республиканинг барча даражадаги ташкилотлари олдида бу жараёнда фаол иштирок этиш, Истиқлолнинг аҳамиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилишда ўрнак бўлиш каби муҳим вазифалар турибди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Президентимизнинг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 август куни ходимлари учун ўтказиб келинаётган “Маънавият соати”да “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги давлат бошқарув академиясининг “Маънавият ва Миллий ғоя” фани ўқитувчиси, “Маданият ва Маърифат” телеканали “Энергетика истиқболлари” кўрсатувининг мухаррири  Мансур Юнус ўз маърузаси билан иштирок этди. Мансур Юнус ўз маърузасида мамлакатимизнинг мустақиллик йўлидаги ҳаракатлари, шу давр ичида босиб ўтган йўли, аждодларимизнинг Ватан озодлиги йўлидаги қаҳрамонликлари, бугунги кунда халқ манфаати йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида Мустақиллик биз учун олий неъмат эканлиги ва биз бугунги тинчликнинг қадрига етиб Ватанимиз равнақи йўлида бирдамликда ҳаракат қилишимиз, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия топган, халқи ва она Ватани равнақи йўлида хизмат қиладиган, фидоий авлодни тарбиялаш мамлакатнинг келажагини, тараққиётини белгиловчи асосий омил эканлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .