18/03/2019

Ишга қабул қилиш бўйича талаблар

Ишга қабул қилиниш учун зарур бўлган хужатлар руйҳати

– номзоднинг паспорт нусхаси;

– иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

– ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

– диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

– сўровнома ва таржимаи ҳол (қўл ёзма шаклда);

– таржимаи ҳол;

– тиббий маълумотнома;

– 3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

– шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

– солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

– фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

– яшаш жойидан маълумотнома.

 

Суд экспертига қўйиладиган малакага оид талаблар

Давлат суд эксперти лавозимини олий маълумотга, алоҳида ҳолларда эса ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган, муайян суд-эксперт ихтисослиги бўйича кейинги тайёргарликдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эгаллаши мумкин.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .