ИЧКИ ТУРИЗМ ФАОЛЛАШМОҚДА: САМАРҚАНД ВИЛОЯТИГА САЁҲАТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ 3514-сон “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинган бўлиб, унда “Ўзбекистон Республикасига саёҳат қил!” дастури доирасида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг бир гуруҳ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятига саёҳат қилдилар. Мазкур саёҳат Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва туризмни ривожлантириш департаменти томонидан тавсия этилган туристик ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Салкам 3000 йиллик тарихга эга бўлган ва ҳамиша навқирон Самарқанд мустақиллик йилларида янада обод ва кўркам бўлиб бормоқда. Унинг қайси бир гўшасига назар солманг, улкан яратувчилик ва бунёдкорлик ишларига кўзингиз тушади. Жумладан, ҳудудда сақланган ва халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозланиб келинаётган археологик ёдгорликлар таъмирланиб, баъзилари янгидан бунёд қилинди. Бугун нафақат халқимиз, балки дунё жамоатчилиги келиб кўрса, маънавий озиқланса арзийдиган муқаддас қадамжоларга айлантирилди.
Ушбу саёҳатни уюштиришдан мақсад ходимларнинг маданий, маърифий ҳамда маънавий салоҳиятини оширишга қаратилган бўлиб, марказ ходимлари юртимизнинг тарихий қадриятларини, маданий меросини яна бир бор чуқур ўрганиб чиқдилар.  Саёҳат даврида ҳадислар мулкининг султони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий”, “Регистон майдони”, “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳайкали ва қабрлари”, “Шоҳи Зинда мажмуаси”, “Хўжа Дониёр мақбараси” зиёратгоҳлари марказ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан биргаликда зиёрат қилинди. Зиёрат давомида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий” мадрасасининг барча қисмлари айланиб чиқилиб, Исмоил ал-Бухорий қабрлари зиёрат қилинди. Унинг ҳаёти, босиб ўтган йўллари ҳақида тушунчаларга эга бўлишди. Мазкур саёҳатдан асосий мақсад улғайиб келаётган авлодни мамлакат тарихи, миллий қадриятлар ҳамда Самарқанд вилоятидаги туризм саноати билан таништириш бўлди.
Ходимлар мазкур уюштирилган саёҳатларидан маданий маърифий хордиқ чиқардилар. Бундан ташқари мусиқий ва маданий тадбирлар билан марказ ходимлари кайфияти янада кўтарилди.

 

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .