Жиззах вилоят прокуратурасида семинар-тренинг

Ўзбекистон Республикаси Презитентининг 2019 йил 17 январь кунидаги ПҚ–4125-сонли қарорида кўзда тутилган вазифаларни ижро этиш ҳамда прокуратура ва ички ишлар ходимларини суд-экспертиза ҳақидаги билимларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 23 август куни Жиззах вилоят прокуратураси биносида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг “Суд хатшунослик” лабораторияси мудираси Н.Солиева, “Материаллар ва ашёлар криминалистик экспертизаси” лабораторияси бош эксперти Н.Халилова ва “Одам ДНКси суд биологик экспертизаси” лабораториялариси эксперти Б.Ахмедов иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.


Мазкур семинар-тренингда Марказ ҳақидаги умумий маълумотлардан ташқари соҳалар бўйича экспертиза предмети, объектлари, эксперт олдига қўйиладиган саволлар ва уларга бериладиган жавоблар, экспертиза тадқиқотлари босқичлари, ашёвий далилларни олиш ва уларни сақлаш қоидалари, ҳозирда иш бўйича экспертиза муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари каби мавзуларда маърузалар ўқилди берилди.
Маърузадан сўнг, вилоят прокуратура ва ички ишлар ходирлари ўзларининг амалиётида юзага келаётган муаммолар юзасидан кўпгина саволларига атрофлича жавоблар олди. Деярли икки соат давом этган ўқув-семинар якунида тинловчилар ўзлари учун суд экспертизаси соҳасига оид бўлган маълумотларни олишди ва яна шундай учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб туриш ҳақида таклиф билдиришди.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .