Ердан фойдаланиш ҳуқуқининг қийматини аниқлаш

Замонавий жамиятнинг ҳуқуқий давлатнинг тамойилларини мустаҳкамлашга йўналтирилганлиги биринчи навбатда, ҳуқуқий институтлари, шу жумладан, суд ва бошқа ҳуқуқий органларининг ролининг ўсишини таъминлайди.

Жиноятларни самаралироқ тергов ва фош қилиш, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган можароларни ҳал қилиш учун жиноий, фуқаролик, иқтисодий жараёнларида табиий, техник ва бошқа махсус билимлардан фойдаланиш зарурати вужудга келади. Шу каби махсус билимларни амалга оширишнинг бош шакли суд экспертизаси саналади, унинг натижаси – эксперт хулосаси – далиллар манбаи сифатида тушунилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги ер тўлақонли мулк объектига айланган, у кенг равишда фуқаролик муомаласига киритиляпти, шу муносабат билан фуқаролар, юридик ва бошқа шахслар иштирокидаги ер муносабатларини тартибга келтириш улар учун алоҳида аҳамият касб этишни бошлаган. Ер бозори бозор иқтисодиётининг асосий унсурларидан саналиб, унинг капитализациясида муҳим рол ўйнайди.

Мамлакат фуқароларига ва юридик шахсларга ер майдонларини сотиш Ўзбекистон Республикаси Ер қонунчилиги томонидан кўзда тутилмаган. Юқорида келтирилган фикрлардан мамлакатдаги бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида қиймат аниқланишига қуйидаги ер майдонларига бўлган ҳуқуқлар турлари лозим деб топилган:

– умрбод мерос мулки;

– доимий ва шошилинч фойдаланиш;

– ижара.

Шундан келиб чиқадики, бозор шароитида  ердан фойдаланишга тааллуқли бўлган ҳуқуқлар баҳоланади (ерга бўлган бошқа ҳуқуқлар).

Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, ижара муносабатлари шаҳар ерларидан фойдаланишнинг энг самари шакли ҳисобланади. Бунда Ўзбекистондаги ер бозори ривожланишининг биринчи босқичида ижара муносабатлари ерни самарадор хўжалик субъектларига тақсимлаш ҳамда ердан эҳтиёткорона ва рационал фойдаланишнинг бош қуролига айланиши мумкин.

Ижара муносабатлари мулкдорга ва аввало давлат ва муницал органларига ердан фойдаланиш самарасини назорат қилишни амалга ошириш имконини беради. Бошқа томондан, ижарачига ердан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш натижаларига эгалик қилиш ҳуқуқини тақдим этиш орқали ижара ер муносабатларининг бозор ислоҳотларини рағбатлантиради, тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштиради, ер, асосий жамғармалар ва ишчи кучи каби ишлаб чиқариш ресурслари ўртасида нисбатни оптималлаштиришга имкон беради. Шу муносабат билан, ҳамда ер бозорида келишувлар ҳажмининг башорат қилинган сезиларли ўсишидан келиб чиқиб,  бошқа муҳим муаммолар билан бир қаторда, ерга бўлган ҳуқуқнинг қийматини объектив баҳолаш масаласи вужудга келади.

Шу тарзда, ушбу ишни амалга ошириш долзарблиги амалий заруратдан келиб чиқади.

Ҳозирги кунга келиб, суд-тергов амалиётида кўпинча шахсий қурилиш объектлари ва тижорат кўчмас мулк билан тўлдирилаётган ер майдонларига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш масалалари вужудга келяпти, лекин мазкур муаммо ҳалигача ўз ечимини топмаган, чунки методик ёндашувларнинг бирлиги мавжуд эмас ва энг муҳими баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи мутахассислар мавжуд методларини амалиётда етарли даражада қўллашмайди.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
14 ноябрь кунидаги 321-сонли “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга асосан, суд-экспертлик амалиётини кенгайтириш, суд экспертизаларининг сифати ва ишончлилигини ошириш мақсадида Марказда тадқиқотларнинг янги турларини жорий этиш белгиланган. Тадқиқотларнинг янги турларидан бири ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқлари қийматини эксперт баҳолаш ҳисобланади.

Ушбу қарорга асосан, Ўзбекистон Республикасида норматив-бозор усуллари билан ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқининг қийматини аниқлаш бўйича Марказнинг суд қурилиш-техник экспертизаси бўлими томонидан экспертлар учун услубий тавсия ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги  811-I-сонли Қонуни, Мулкни баҳолаш миллий стандартлари, Ўзбекистон Республикасида норматив-бозор усуллари билан
ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқининг қийматини аниқлаш бўйича экспертлар учун услубий тавсиялар ва бошқа тегишли ҳужжатлар асосида Марказнинг суд қурилиш-техник экспертизаси бўлими томонидан
ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқининг қийматини аниқлаш бўйича экспертизалар ўтказилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд қурилиш-техник экспертизаси бўлими экспертлари томонидан бевосита ернинг ўзи эмас, балки ер майдонларига бўлган фойдаланиш ҳуқуқининг қиймати аниқланади.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқоридаги камчиликларни бартараф этиш ва Марказ фаолиятини янада ривожлантириб, бошқа ташкилотлар билан кенг ҳамда мунтазам хамкорликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январ кунидаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-4125-сонли Карори қабул қилинди.‎

Ушбу Қарор бугунги кунда суд-экспертлик фаолиятини олиб боришда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Шунингдек, экспертиза тадқиқотларини мустақил, хар томонлама тўлиқ ва холисона ўтказилиш кафолатини янада мустаҳкамлаб беради.

Суд қурулиш – техникавий ва ер экспертизаси бўлими,

давлат суд катта эксперти                                                 Э. Каюмов

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .