ДНК лабораторияларини ташкил этиш масалалари ҳақида

Ҳозирги кунга келиб ДНК экспертизаси энг оммавий  тахлил турларидан бирига айланган. ДНК тахлили орқали нафақат шахс генетик идентификацияси, биологик қон-қариндошликни аниқлаш масалаларини ҳал этиш балки, турли хил генеологик тадқиқотлар  (дунё бўйича қариндошларни қидируви, ота ва она авлод бўйича шажара тузиш),  турли касалликларга мойилликни аниқлаш,  ноёб ҳайвонлар ва ўсимликларни  зотдор уй ҳайвонларини ДНК маълумотлар базалари яратишда ҳам самарали қўлланилиб келинмоқда.  Бу йўналишда ҳозирги кунда дунё бўйича 400дан  ортиқ ДНК лабораторияларда on-line режимда ДНК тестларини ўтказиб бериш  бўйича  хизмат кўрсатилиб,  уларнинг натижалари бўйича турли хил  телевизион кўрсатувлар намойиш этилиши фикримизнинг исботидир.

              Мамлакатимизда ДНК тахлилини  ўтказишда эҳтиёж йилдан йилга оиб бормоқда. Бу соҳани ривожлантиришда  яқин давр ичида бир неча ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Хусусан,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 04 декабрь кунидаги ПҚ-4049-сонли қарори  билан  2019-2020 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ташкил этиш тўғрисидаги қарорга асосан унинг Фарғона, Самарқанд вилоятларидаги ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги филиалларида суд-молекуляр-генетик экспертизасини ташкил этишбелгиланган ҳамда  “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги  2019 йил 17 январь кунидаги  ПҚ-4125-сонли қарорига асосан мамалакатимизда нодавлат суд экспертиза ташкилотларини ташкил этиш ҳамда уларга суд экспертизаларнинг айрим турлари, шу жумладан ДНК экспертизасини ўтказиш ҳуқуқи бериш кўрсатилган.

Европа суд экспертиза лабораториялари тармоғи (ENFSI) халқаро ДНК экспертлари ишчи гуруҳларининг  тавсияларига кўра,  криминалистик  ДНК лабораторияларни ташкил этишда махсус қоидаларга  риоя  қилиш  зарур бўлади. ДНК экспертизаси технологияси ўта сезгирлигини ҳисобга олган ҳолда эксперт ходимлар томонидан экспертиза объектларини олиш жараёнида антиконтаминацион (ўзга шахслар биологик намуналари билан кирланишини олдини олиш) чораларга риоя қилиш  ва кўп  босқичли экспертиза жараёнини алоҳида-алоҳида худудларда ўтказиш зарур бўлади.

Маълумки, ДНК лабораториялар кирланишнинг бир нечта манбалари мавжуд бўлиб, биринчиси, биологик материал билан кирланган ускуна, асбоб ва иш жойи, иккинчиси, ДНК ажратиш, ПЗР қўйиш, фрагмент тахлил ўтказиш жараёнида туташ кирланиш, учинчиси, илгари ўтказилган ПЗР маҳсулотлари, тўртинчиси лаборатория худудига “иллюминация рўйхатида” киритилмаган шахсларнинг кириб келиши.

Бундай ҳолатларни олдини олиш ва тадқиқотлар сифатини таъминлаш мақсадида лабораторияда антиконтаминацион тадбирларни доимий равишда ўтказиш лозим. Ҳар бир тадқиқот жараёнида ишлатилган реагентлар тозалигини  назорати мақсадида ДНК ажратиш ва ПЗР жараёнида ишлатиладиган реагентларни ишлатиб манфий пробалар (ДНКсиз)билан тадқиқот ўтказиш. Шу билан бирга,  ҳар ойда  иш  столлари ва  ламинар шкафлар техник-ускуналар юзаларидан кирланганлиги суртмалар олиб уларни бўйича назорат тадқиқотлар ҳамда  олиб бориш ва натижалари бўйича қайд этиш журналини олиб бориш  лозим бўлади.

ДНК лабораторияси ташкил этишда унинг майдони бир-биридан изоляцияланган иш худудларга бўлинган бўлиши керак бўлади. Хусусан,  ашёвий далилларни ташқи кўригини ўтказиш  ва  тадқиқот объектларини олиш худуди, солиштирма объектлар олиш худуди,  объектлардан ДНК ажратиш тадқиқотини ўтказиш, Real time PCR объектларини  ва  полимераза занжир реакцияси(ПЗР) учун реакцион эритма тайёрлаш ,  ПЗР ўтказиш (тоза худуд),   фрагмент ва сиквенс тахлил ўтказиш.

ПЗР маҳсулотлари билан кирланишни олдини олиш мақсадида ҳар бир худуд алохида  кириш  эшиклари билан таъминланланиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир худудда бажарилиши керак бўладиган  жараёнларга  тегишли  зарур ускуна ва  иш асбоблар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Ашёвий далилларни ташқи кўригини ўтказиш ва тадқиқот объектларини олиш ҳамда солиштирма намуналар олиш худудида фақатгина ашёвий далилларни кўриги (ташқи   кўрик, фоторасмга тушуриш, объектларни тадқиқот учун тайёрлаш)  ўтказилади. Бунинг учун:

  • Намуна олиш жараёнида туташ кирланишни олдини олиш мақсадида бир марталик махсус кийим, тиббий ниқоб, резина қўлқоп ишлатиш. Кирланиш юзага келганда уларни чиқиндига ташлаб  юбориш;
  • Туташ кирланиш ва услубий хатоликни олдини олиш учун ашёвий далиллар ва солиштирма намуналардан тадқиқот объектини ҳар хил лабораторияларда ва  турли вақтда ўтказиш;
  • Ҳар бир объект учун бир марталик пробирка ишлатиш. Объектлар солинган пробиркаларга  экспертизага, тадқиқот ўтказувчи экспертга оид идентификацияловчи белгилар билан маркировкалаш;
  • Мумкин бўлган кирланишни олиш мақсадида ашёвий далил ва солиштирма намунадан кўп миқдорда объект олмасликка эътибор бериш.
  • Объектларни олиш ва жараён тугагандан сўнг лабораториядаги стол, ламинар шкаф  ва  ускуналар юзасини  махсус реагентлар билан  артиш;

ДНК ажратиш тадқиқотларини ўтказиш худудида ДНК ажратиш, уни тозалаш жараёнлари ўтказилади. Бунинг учун:

  • Туташ кирланишни олдини олиш мақсадида ўзида кўп ва кам ДНК бўлган  биоматериалларни тадқиқотини хар хил вақт оралиғида ўтказиш;
  • Бир вақтнинг ўзида кўп миқдордаги объектлар тадқиқот ўтказмаслик;
  • ДНК ажратиш тадқиқотлари жараёнида туташ кирланишни олдини олиш мақсадида бир марталик махсус кийим,  тиббий ниқоб, резина қўлқоп қўзойнак, оёқ кийимга бахил кийиш,  иш жойини  этил спирт  ёки махсус реагентлар билан артиш, бир марталик пробирка ва наконечниклардан ишлатиш. Кирланиш юзага келганда уларни чиқиндига ташлаб  юбориш;
  • Наконечниклар, диионланган сув ва парчаловчи буфер эритмаларини махсус ускунада ультрабинафша  нур билан ишлов бериш;
  • Эритмаларни кирланишини олдиниолиш мақсадида аликвоталарда сақлаш;
  • Реакцион эритмаларни ва реагентларни ташқи муҳитга сачраб кетишидан сақлаш;
  • Реагентлар кирланганлиги назорат қилиш мақсадида манфий пробалар тадқиқот объектини қўшмасдан туриб ДНК ажратиш жараёнини ўтказиш.

ПЗР ҳамда Real time PCR объектларини тайёрлаш худудида  рекцион пробаларни тайёрлаш жараёни ўтказилади. Бунинг учун:

  • ПЗР ҳамда Real time PCR объектларини тайёрлаш жараёнида туташ кирланишни олдини олиш мақсадида бир марталик махсус кийим,  тиббий ниқоб, резина қўлқоп, қўзойнак, оёқ кийимга бахил кийиш,  ламинар шкаф ичини ва самплерларни махсус реагентлар билан артиш, фильтрли  наконечниклардан ишлатиш. Кирланиш юзага келганда уларни чиқиндига ташлаб  юбориш;
  • Реакцион эритма компанентларини центрифугалаб пробирка тубига тушириб олиш ва микропробиркаларга тақсимлаб чиқиш жараёнида  самплерлардан эритмани пуркаб кетишини олдини олиш;
  • Манфий пробали микропробиркани тайрлаб олиб уни маркировкалаш;
  • Мастер миксли пробиркаларни маркировкаш,  ўчирилиб кетишини олдини олиш ва    охирги  этапда  ДНК пробаларини  киритиш;
  • ПЗР учун тайёр микропробиркаларни центрифугалаб, сўнг амплификаторга териб чиқиш.

ПЗР ўтказиш (тоза) худудида амплификация жараёни ўтказилади.

ПЗР маҳсулотлари хавода учувчан бўлганлиги сабабли, уларни  жараён тугагандан сўнг очмасдан туриб кейинги жараён ўтказиладиган худудга ўтказилиши лозим.

Фрагмент ва сиквенс тахлил ўтказиш худудида махсус ламинар шкафларда генетик тахлил учун ПЗР махсулотлари плашкаларга тақсимлаб чиқилиб, амплификаторда ДНК денатурация жараёни ўтказилади.Бунинг учун:

  • Фрагмент ва сиквенс тахлил объектларини тайёрлаш жараёнида туташ кирланишни олдини олиш мақсадида бир марталик махсус кийим,  тиббий ниқоб, резина қўлқоп, оёқ кийимга бахил кийиш,  ламинар шкаф ичини ва самплерларни махсус реагентлар билан артиш, фильтрли  наконечниклардан ишлатиш. Кирланиш юзага келганда уларни чиқиндига ташлаб  юбориш;
  • Генотипни аниқлаш тўплами ташқи стандарти “ledder” эритмасини жараён сўнгида плашкага томизиш.

Юқоридагиларга қўшимча қилиб, ДНК лабораториясида ташкил этиш масалалари  билан биргаликда  “тозаликни таъминлаш бўйича жарёни”ни пухта  ишлаб чиқиш лозим бўлади. Тозаликни таъминлашда лаборатория экспертлари, лаборанти ва тозаликка жавоб берувчи ходимлар ўртасида иш тақсимланган бўлиб, кундалик, хафталик ва ойлик  тозаликни назорат этиш режасини  тузилиб,   махсус журналда қайд этиб юриш  керак  бўлади.

Одам ДНКси суд биологик экспертизаси
лабораторияси эксперти    О.Пулатов

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .