Германиялик мутахассис томонидан Марказ ходимларига тақдимот ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказини суд экспертизалари ва криминалистик тадқиқотларни ўтказиш учун зарур замонавий ускуналар билан таъминлаш ва экспертлар томонидан мазкур ускуналарни ўз фаолиятлари давомида қўллай билиши аҳамиятли ҳисобланади.

[metaslider id=1116]

Бу борадаги Марказ томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда, Ҳусусан, жорий йилнинг 27 август куни Agilent Technologies компаниясининг етакчи мутахассиси Uwe Noetzel (Германия) томонидан Марказнинг Материаллар, ашёлар ва буюмлар экспертизаси, Одам ДНК сининг суд-биологик экспертизаси ва “Суд-изшунослик экспертизаси лабораториялари ходимлари учун Agilent Technologies компаниясининг ICP-MS ускунасининг имкониялари ва унда олиб бориладиган тахлилларнинг натижадорлиги юзасидан тақдимот ўтказилди.

Тақдимот сўнгида Uwe Noetzel (Германия) Марказ ходимларининг саволларига жавоб бериб, келгусида Agilent Technologies компанияси ва Марказ ўртасида самарали хамкорлик ўрнатилишидан умидвор эканлигини билдириб ўтди.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .