10/07/2019

Бўш иш ўринлари

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДАГИ Х. СУЛАЙМОНОВА НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ МАРКАЗИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Вакант лавозим номи Ойлик маоши Малакага оид талаблар
Бошқарув ходимлари
1 Суд фонография экспертизаси лабораториясига эксперт 3 000 000 сўм 6 ойдан сўнг яна кўтарилади Олий маълумот,(компьютер инжинеринг, дастурий инжинеринг, телекомуникация технологиялари, телевизион технологиялари, электроника ва автоматика, физика-математика, АКТ сохасида иқтисодиёт ва менежмент, АКТ сохасида касб таълим, информатика ва ахборот технологиялари)
2 Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториясига
эксперт (психолог)
Олий маълумот, психолог
3 Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлимига эксперт Қурилишни бошқариш, архитектура,  бино ва иншоатлар қурилиши, мухандислик қурилиш инфраструктураси, гидротехник иншоати ва пойдевори, бино иншоатларни бахолаш, бино ва иншоатлар саноат қурилиши, ердан фойдаланиш ва ер кадастири, менежмент (қурилиш), кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш, геодезия, кадастр, картография, гидротехника қурилиши
4 Халқаро алоқалар ва жамоатчилик билан ишлаш бўлимига мутаҳассис Олий маълумот, мутаҳассислик бўйича иш тажрибаси
5 Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториясига
эксперт
Кимёгар (аналитик), физик (оптик), биолог (ботаник, биолог-ҳайвонлар физиологияси), фармасевт, мухандис-электрик, мухандис-физик, кимёгар-технолог, кимёвий-технология жараён ва ускуналар, қанд ва бижғиш махсулотлари технологияси, ноорганик моддалар ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси, донни сақлаш ва қайта ишлаш технологияси, атроф муҳит муҳофазаси мухандиси, кимё ва биология ўқитувчиси,  тўқимачилик махсулоти технологияси, муҳандис-технолог (мухандис-химик, мухандис материалшунос).
6 Марказнинг Самарқанд вилояти бўлимига эксперт
(қурилиш йўналиши бўйича)
Қурилишни бошқариш, архитектура,  бино ва иншоатлар қурилиши, мухандислик қурилиш инфраструктураси, гидротехник иншоати ва пойдевори, бино иншоатларни бахолаш, бино ва иншоатлар саноат қурилиши, ердан фойдаланиш ва ер кадастири, менежмент (қурилиш), кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш, геодезия, кадастр, картография, гидротехника қурилиши.
7 АКТ ва инновациялар бўлимига
катта мутахассис
2 700 000 сўм 6 ойдан сўнг яна кўтарилади Олий маълумот, компьютер инжинеринг, дастурий инжинеринг, телекомуникация технологиялари, информатика ва ахборот технологиялари
8 АКТ ва инновациялар бўлимига
мутахассис
2 600 000 сўм 6 ойдан сўнг яна кўтарилади Олий маълумот, компьютер инжинеринг, дастурий инжинеринг, телекомуникация технологиялари, информатика ва ахборот технологиялари
9 Сифат менежменти бўлимига
бўлим бошлиғи
4 300 000 сўм 6 ойдан сўнг яна кўтарилади Олий маълумот, экспертлик фаолияти бўйича иш стажи ва малакаси
10 Марказнинг Жиззах вилояти
бўлими мудири
4 300 000 сўм 6 ойдан сўнг яна кўтарилади Олий маълумот, экспертлик соҳасида
3 йиллик иш тажрибага эга бўлиши керак
11 Компьютер техниги 1 700 000 Олий ёки ўрта махсус маълумот, соҳа бўйича билим ва тажриба
12 Техник котиб 2 000 000 Ўрта махсус маълумот


Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

– ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

– адлия органлари ва муассасалари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

– ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

– Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

– ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

– турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

Бундан ташқари:

– мансаб лавозимларида ўсиб бориш;

– илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкалар.
Танловда иштирок этиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  1. Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка);
  2. Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
  3. 3. Номзоднинг паспорт нусхаси.

(Номзодлар танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотларни яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда Марказнинг www.sudex.uz электрон почтасига электрон шаклда ҳам юборишлари мумкин.

  1. Танловга ҳужжатлар жорий йилнинг 25 июль кунига қадар қабул қилинади.