18/04/2019

Бухоро вилояти бўлими

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек давлат суд экспертларининг  малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисидаги 206-сонли қарорига биноан Адлия Вазирлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика Суд экспертизаси марказининг Бухоро вилоят бўлими ташкил этилди.

         Бўлим манзили: Бухоро шаҳри И.Мўминов кўчаси 28 уй, индекс 20100 иш телефони (365)223-0111, электрон почтаси buxoro.sudex@umail.uz,

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Бухоро вилоят бўлими Бухоро вилояти Адлия бошқармасининг биринчи қаватида жойлашган умумий майдони 60,2 м2га тенг бўлган 3 та хизмат хоналарида жойлашган.

Бўлимда судга оид автотехника, ЙТХни математик хисоблар билан тадқиқ қилиш, транспорт воситалари бахолаш, транспорт воситаларига етказилган моддий зарарни аниқлаш, товар моддий бойликларни баҳолаш иқтисодий экспертиза ва профилактик ишлар билан шуғулланади.

Ҳозирги кунда бўлим ходимлари штат бирлиги қуйидагича:

т/р

Ходимлар хизмат лавозими

ходимлар сони

1 Бўлинма мудири 1
2 Давлат суд эксперт 1

РСЭМ нинг Бухоро вилояти бўлими мудири в.б                                              С.Ў.Очилов

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .