18/03/2019

Андижон вилояти бўлими

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказини Андижон вилояти бўлими, 1990 йилдан бошлаб Ташкент суд экспертиза илмий-тадқиқот институтини Фарғона вилоятлараро бўлимини Андижон филиали сифатида ўз иш фаолияти олиб борган бўлиб, шу йили Андижон бўлинмасига айлантирилган. 1980 йилдан 1982 йилга қадар Андижон бўлимида фақатгина бўлим мудири Т.Т.Атабоев томонидан суд оид автотехник экспертизаси ўтказилган бўлса, 1982 йилдан бошлаб, суд бухгалтерия экспертизалари ҳам ўтказила бошлаган. 2000 йилда Андижон бўлинмасини ходимлари штати ўзгариши муносабати билан, улар томонидан бажарилаётган экспертиза турлари кўпайди.

2009 йилда Андижон бўлинмаси мудири Т.Т.Атабоевни кўп йиллик хизматлари Марказ томонидан муносиб тақдирланди ва фаҳрийлар қаторига қўшилди. Шу йилдан ҳозирги кунга қадар Андижон вилояти бўлими мудири лавозимида А.Парпиев ишлаб келмоқда.

Кейинчалик бўлимда суд қурилиш-техник экспертизаси (2001 йилдан) ўтказилиб бошланган.

Ҳозирги кунда бўлимда 1 бўлим мудири,  1 етакчи эксперт, 1 катта эксперт, 1 давлат суд эксперти, 1 Марказда иш ўрганаётган эксперт ва 1 котиба – иш юритувчи лавозимларида жами 6 нафар ходимлар ишламоқда.

Бўлимда ҳозирги кунда қўйидаги суд-экспертизалари бажарилади:

т/р Ходимлар хизмат лавозими Экспертлик мутахассислиги

ходимлар сони

1 Бўлинма мудири Суд автотехник, техник холат экспертизаси 1
2 Етакчи эксперт Суд транспорт-изшунослик 1
3 Катта эксперт Суд товаршунослик, суд бухгалтерия экспертизалари 1
4 Давлат суд эксперти Суд транспорт-баҳолаш экспертизаси 1

Экспертизалар қонунда белгиланган тартибда фақат суд-тергов идораларининг топшириқлари асосида бажарилади. Суд-тергов идораларидан ташқари юридик ва жисмоний шахсларнинг  мурожаатлари бўйича эса, бўлим мутахассислари ваколатига кирадиган масалалар бўйича, белгиланган тартибда, тадқиқотлар ўтказилиб мутахассис фикрлари берилади.

Ҳозирги кунда бўлим ўзининг алоҳида биносига эга эмас. Андижон вилояти бўлими Андижон вилоят Адлия бошқармаси биносининг 1 қаватидаги 4 (30-33сонли) хона  ажратиб берилган. Ажратиб берилган хизмат хоналарнинг умумий фойдаланиш майдони 49,0кв.м. Бўлимда экспертизаларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш учун етарли шарт-шароитлар мавжуд.

Бўлим манзили: 710012, Андижон шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 60 уй

                         (Андижон вилоят Адлия бошқармасини 1-чи қавати).

                           Тел.(факс): (0-374) 223-49-92, 223-50-24.

                           Электрон манзил: andijon.sudex@umail.uz

                                     Ехат : andijon.sudex@еxat.uz

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .